«Чортоқ санаторийси»га хуш келибсиз

Чортоқ курортининг шифобахш омиллари : Йод-бромли, хлорид-натрийли-калцийли минерал моддаларга бой иссиқ сувлари, хлорид-сульфат-натрийли  таркибида 2,6-3,0 гр литр шифобахш тузлари бўлган минерал суви, шунингдек сулфидли балчиғи, иқлими ва бошқалардир.

И қ л и м и. Чортоқ курорти Чотқол тоғининг  жанубий этакларида денгиз сатхидан 623 метр баландликдаги Чортоқсой вохасида жойлашган. Воха шарқ ва ғарбдан узундан-узун қир-адирлар билан, шимолдан Чотқол тоғ тизмалари билан ўралган жанубий томонда эса баланд пастликлар текисликка  айланиб кетади. Воха хилма-хил Ўсимликлар дунёси, мевали ва манзарали дарахтларнинг сероблиги билан ажралиб туради. Курортнинг иқлими Ўзбекистон тоғ олди туманлари ичида энг муътадили хисобланади. Бу ерда йиллик Ўртача юқори харорат 20,1С°, паст харорат 6,8С°, абсалют юқори харорат 43С° , абсалют паст харорат-24С°.  Хавонинг нисбий намлиги 49-75 % га тенг. Йил бЎйи қуёш чарақлаб турган пайтнинг давомийлиги 2740 соатга тенг. Йиллик ёғин миқдори-240 мм.

Сунъий сульфидли балчиқ 

 

Кўплаб сурункали касалликларни балчиқ билан даволаш самарали усуллардан бири хисобланади ва кенг қЎлланилади. Аммо Фарғона водийсида шифобахш балчиқнинг табиий манбааси бўлмаганлиги сабабли, Чортоқ курортида суньий балчиқ тайёрлашдек мураккаб вазифа долзарб масалалардан бири бўлиб турарди. «ГЕОМИНВОД»га қарашли бир гурух гидрогеологлар  1975-1979 йиллар давомида экспериментал  иш олиб борадилар. Натижада махаллий гилтупроқ, чигитни қайта ишлашдан хосил бўлган чиқинди, (шелуха) минерал моддаларга бой бўлган юқори минераллашган Чортоқ суви ва «Микробли ачитқи» (Оқсукондан келтирилган табиий балчиқ) аралашмасидан ажойиб сунъий сульфидли шифобахш балчиқ тайёрланади.

002

Бизнинг шифкорларимиз